Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

22 сентябрнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.

Фото: Instagram / @alimamadzhanov

Фото: Instagram / @alimamadzhanov

1. Суриядаги қуролли можаро қурбонлари сони 300 минг кишидан ошди. «Дунё етакчилари Сурия фожиаси рўй берганидан уялиши керак», — деди БМТ раҳбари Пан Ги Мун.

2. Цукерберг касалликларга қарши курашга 3 млрд доллар ажратади. Цукербергнинг айтишича, янги ташаббус Эбола, Зика ва ОИВ каби вирусларга қарши янги тиббий технологиялар, тестлар ва вакциналар ишлаб чиқишни ҳам назарда тутади.

3. Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими 18 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда ўз лавозимидан озод этилган эди.

4. Йигитали Мамажонов: Яна бир бор оила қуришим аниқ. «Оила мавзусида жуда кўп саволлар беришади. Уларга жавоб беришни ёқтирмаслигимни айтдим», — деди актёр.

5. iPhone 7’нинг таннархи ҳисоблаб чиқилди. iPhone 7’нинг энг қимматбаҳо қисми дисплей бўлиб чиқди, унинг нархи 43 долларга баҳоланди.

Бонусига — Кузги моданинг ғаройиб трендлари.

Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ёниб кетган “Апполон-1” экипажи, Бразилияда 242 кишининг ўлимига сабабчи бўлган тунги клубдаги ёнғин ва Москвада ўтказилган Лениннинг дафн маросими. Кун хронология...
Маҳаллий
Tashkent Index’даги талабалар мажбуран чиқариб юборилишига йўл қўйилмайди — вазирлик
Маҳаллий
Фарғонадан Қирғизистонга микроавтобус қатнови тикланди