Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

19–21 сентябрь кунлари Варшава шаҳрида Ўзбекистон ва Польша ташқи ишлар вазирликлари шартнома-ҳуқуқ хизматлари ўртасида маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: «Anhor.uz»

Фото: «Anhor.uz»

Польша делегациясига ташқи ишлар вазирлиги шартнома-ҳуқуқ департаменти директори Анжей Мишталь бошчилик қилди.

Маслаҳатлашувларда имзоланган икки томонлама ҳужжатлар инвентаризация қилинди, Ўзбекистон–Польша ҳужжатлари лойиҳалари устида олиб борилаётган иш жараёни кўриб чиқилди ҳамда ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосини ривожлантириш ва кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокаралар чоғида ТИВ вакиллари халқаро шартномалар бўйича қонун ижодкорлиги ва уларни бажаришни тартибга солувчи икки томон қонунчилиги ҳақида маълумот алмашди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди