БМТ бош котиби Пан Ги Мун ўз лавозимини тарк этганидан кейин АҚШ президенти Барак Обамага гольф ўйнашни таклиф қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
БМТ бош котиби Пан Ги Мун ва АҚШ президенти Барак Обаманинг ваколатлари 2017 йил январь ойида якунига етади. БМТ бош котиби АҚШ президентидан уни баскетбол дуэлига чақирмасликни сўраган.Пан Ги Мун БМТ бош қароргоҳи 38-қаватидаги хонасини Янги йил байрами арафасида тарк этишини, Обама эса 20 кун ўтиб ўз лавозимидан кетишини таъкидлади.
«Жаноб президент, ишимизни тарк этгач нима билан шуғулланишимиз ҳақида ўйлаб кўришимиз керак. Мен сизни гольф ўйинига таклиф этаман, аммо, илтимос, мени баскетбол ўйнашга чақирманг», – деди БМТ бош котиби Нью-Йоркдаги жаҳон етакчилари билан тушлик вақтида.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)