«Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишида қатновчи «Насаф» тезюрар поезди ва «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездининг бир қатор рейслари бекор қилинди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси хабар бермоқда.
Хабар беришларича, «Тошкент — Қарши — Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи «Насаф» тезюрар поезди; шу йўналишдаги «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоезднинг қатнови 20, 21, 22, 27, 28, 29 сентябрь, 4, 5, 6, 17, 18,19, 20, 24, 25, 26, 27, 31 октябрь ва 1, 2, 3 ноябрь кунларида вақтинча бекор қилинади.Кўрсатилган саналарда «Тошкент — Қарши» йўналиши бўйича 2/1 сонли тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди. У 6:55 да Тошкентдан йўлга чиқиб, 11:18 да Қаршига етиб боради. Сўнг, 16:48 да Қаршидан йўлга чиқиб, 21:16 да Тошкентга етиб келади.
«Ўзтемирйўлйўловчи»нинг қайд этишича, «Насаф» тезюрар ва «Афросиёб» юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездлари қатнови «техник сабаблар» туфайли вақтинча бекор қилинган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)