Куба инқилобининг тарихий етакчиси Фидель Кастро 19 сентябрь, душанба куни Эрон президенти Ҳасан Руҳоний билан халқаро вазият ва баъзи дунёвий муаммоларни муҳокама қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Куба миллий телевидениесининг маълум қилишича, Фидель Кастро ва Эрон етакчиси мураккаб халқаро вазиятни таҳлил қилиб, иқлим ўзгаришлари хавф солаётган дунёда озиқ-овқат ишлаб чиқарилиши муҳимлигини таъкидлади.
Душанбадан буён расмий ташриф билан Кубада бўлиб турган Ҳасан Руҳоний Кариб ҳавзасидаги бу давлатга сафаридан мамнун эканлигини маълум қилган.
Фидель Кастро ва Ҳасан Руҳоний дўстона учрашув якунида Куба ва Эрон халқлари ҳамкорлигини ривожлантириш истаги билдирилган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)