АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод ҳисобланган Донад Трамп Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтондан 7 фоизга ўзиб кетмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Хабар беришларича, The Los Angeles Times газетаси ва Жанубий Калифорния университетининг тадқиқот хизмати томонидан ўтказилган умуммиллий сўровнома натижалари шундай хулосага сабаб бўлган.
Сўровномага кўра, 48 фоиз респондентлар Трампни, 41 фоизи эса Клинтонни қўллаб-қувватлашга тайёр.
The Los Angeles Times’нинг қайд этишича, бу Трамп учун у президентликка расман номзод этиб танланганидан бери ижтимоий сўровномаларда қайд этилган энг яхши натижа бўлди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)