Мексикадаги Жаҳон серияси финалида британиялик триатлет Жонатан Браунли етакчилик қилаётган бир пайтда ўзини ёмон ҳис қила бошлади — унинг оёқлари чалиша бошлади, спортчи ўйиндан чиқишига бир бахя қолди. Унинг ҳикоясини TJournal келтирмоқда.
Унинг акаси Алистер учинчи ўринда кетаётганди. У нафақат укасининг финишга етиб боришига ёрдам берди, балки финиш чизиғига яқин жойда уни бироз итариб, иккинчи бўлишига эришди. Алистернинг ўзи учинчи ўринни эгаллади.
Мусобақа ғолиби ЖАР вакили Генри Шуман бўлди.
Кейинроқ Жонатан шифохонада ётгани акс этган фотосуратни ижтимоий тармоқларга жойлади.
Изоҳ (0)