Россияда Ўзбекистоннинг Ravon маркасига мансуб R2 хэтчбекининг нархи ошди. Бу ҳақда, компаниянинг Россиядаги ваколатхонасига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Автомобилнинг ҳар бир версияси нархига 20 минг рубль қўшилди. Жумладан, моделнинг Comfort асос комплектациясидаги нархи 389 минг рублдан 409 минг рублга етди, Elegant комплектацияси эса эндиликда 509 минг рублга сотилмоқда.
Ravon R2 — Chevrolet Spark хэтчбекининг муқобили бўлиб, 86 от кучига эга 1,2 литрли двигатель ҳамда 4 босқичли автоматик ўтказмалар қутиси билан жиҳозланган. У Россия бозоридаги энг арзон автомат қутили машина ҳисобланарди.
Изоҳ (0)