Украиналик Александр Усик Бутунжаҳон бокс ташкилотининг (WBO) оғир вазн тоифасида янги чемпионга айланди. Усик польшалик Кшиштоф Гловацкига қарши 12 раундлик жангда очколар ҳисоби бўйича ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Александр Усик ҳакамларнинг якдил қарори билан 119-109, 117-111, 117-111 ҳисобида зафар қучди. Профессионал рингдаги 10-жангида WBO чемпиони бўлган украиналик боксчи америкалик Эвандер Холифилд рекордини янгилади. Холифилд ўзининг 12-жангида ушбу натижага эришганди.
Маълумот учун, Александр Усик профессионал рингдаги 10 та жангининг барчасида (9 тасида нокаут билан) ғалаба қозонган. 28 та жанг ўтказган Кшиштоф Гловацки 27 тасида (шулардан 19 тасида нокаут билан) зафар қучиб, фаолиятидаги биринчи мағлубиятни қабул қилди.
Изоҳ (0)