Европа футбол клублари уюшмаси (ECA) яқинда бўлиб ўтадиган кенгашда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини икки йилда бир марта ўтказиш, иштирокчилар сонини эса 16–24 кишига етказиш масаласини кўриб чиқади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Илгарироқ ФИФА президенти Жанни Инфантино клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини олтитадан 16 ёки 32 тага етказишни режалаштираётгани билдирилган эди. ECA бунга қўшимча равишда чемпионатни икки йилда бир марта ўтказишни режалаштирмоқда. Унда охирги икки йилнинг ЛЧ ва Либертадорес Кубоги соҳиблари қатнашади. Европа ва Жанубий Американинг қолган жамоалари ФИФА рейтинги бўйича саралаб олинади.
Шунингдек, турнирда Осиё, Африка, Океания ва CONCACAF’нинг биттадан жамоаси қатнашиши кўзда тутилмоқда.
Бундай формат 2019 йилда жорий этилади. Шу боис 2017 йили Россияда ўтказиладиган Конфедерациялар Кубоги охиргиси бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)