Бельгияда эвтаназия тўғрисидаги қонун биринчи марта вояга етмаган шахсга нисбатан қўлланди. Бу ҳақда, Het Nieuwsblad нашрига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Вояга етмаганларни эвтаназия қилиш 2014 йил бошида қонунийлаштирилди, лекин шу пайтгача бу меъёр ҳали қўлланмаган эди.
«Бахтимизга бундай имкониятни кўриб чиқаётган болалар кам, лекин биз уларни муносиб ўлим топиш ҳуқуқидан маҳрум қилмаслигимиз лозим», — деди эвтаназияни назорат қилиш ва баҳолаш бўйича федерал комиссия раиси Вим Дистельманс.
Нашрнинг билдиришича, гап давосиз касалликнинг охирги босқичидаги ўсмир ҳақида кетмоқда. Профессор Дистельманс бу ҳолатда бошқа йўл йўқлигини тан олди.
Бола неча ёшда бўлгани хабар қилинмаяпти.
Изоҳ (0)