Лос-Анжелесда (Калифорния штати) қуролли эркак поезд вагони ичида қамалиб олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Поезддан 200 га яқин йўловчи эвакуация қилинди. Милтиқ билан қуролланган эркак вагонни тарк этишдан бош тортди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, у алкоголь ёки наркотик моддалар таъсирида бўлган.
Полиция ходимлари кўзни ёшлантирувчи газ қўллагач, жиноятчи таслим бўлди.
Изоҳ (0)