Америкалик машҳур актёр, сценарийчи ва продюсер Мел Гибсон тўққизинчи марта ота бўлиши кутилмоқда. Унинг севган аёли — ёзувчи Розалинд Росс ҳомиладор. Бу ҳақда People журнали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Нашр манбасининг маълум қилишича, Мел ва 26 ёшли Роза чақалоқнинг дунёга келишидан жуда мамнун. «Мелга ота бўлиш ёқади, улар Роза билан ота-она бўлишини сабрсизлик билан кутмоқда. Охирги икки йил Гибсоннинг ҳаётидаги энг бахтли йиллар бўлди», — дея қўшимча қилган у.
60 ёшли актёрнинг олти нафар ўғли ва икки нафар қизи бор. Улардан етти нафари унинг биринчи рафиқаси Робин Мур билан биргаликдаги никоҳидан дунёга келган. Иккинчи қизининг онаси эса унинг собиқ рафиқаси Оксана Григорьева бўлиб, актёр у билан низолашиб қолгандан сўнг 2010 йилда ажрашган эди.
Изоҳ (0)