Римда Италиянинг собиқ президенти Карло Чампи 95 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Италиянинг амалдаги бош вазири Маттео Ренци сиёсатчининг вафоти муносабати билан таъзия билдирди. У Чампи умр бўйи юрт равнақи йўлида хизмат қилганини таъкидлаб ўтди.
Фаолиятининг катта қисмини Чампи Италия банкида ўтказди — у банкка 1946 йилда келганди. У банкни 14 йил мобайнида бошқарди.
1993–1994 йилларда Чампи ҳукумат раҳбари, 1996–1999 йилларда молия вазири, 1999–2006 йилларда эса президент бўлди.
У Европанинг ягона валютаси — евро асосчиларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)