Рио–2016 Паралимпия ўйинларининг еттинчи кунида сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мамлакат делегациясига учта медаль олиб келди.
«Sports.uz»нинг хабар беришича, аёллар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларининг финал босқичида иштирок этган ўзбекистонлик спортчилардан Муслима Одилова ва Шоҳсанамхон Тошпўлатова мос равишда кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Сузиш бўйича турли йўналишларда Рио—2016 Паралимпиадасининг барча турдаги медалларига эга чиққан Фотимахон Амилова бу сафар совриндорлар қаторидан жой ола билмади.
Эркаклар ўртасида 50 метрга эркин усулда сузиш баҳсларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Музаффар Турсунхўжаев 24,21 сониялик натижа билан маррага учинчи бўлиб етиб келди ва Паралимпия ўйинларининг бронза медалини қўлга киритди. Ушбу босқичда иштирок этган яна бир ўзбекистонлик сузувчи Кирилл Панков якуний босқичда еттинчи ўринни банд этди.
Изоҳ (0)