Навоий вилояти Қизилтепа туманидаги «Табиат мўъжизаси» тайёрлов савдо-харид корхонасида сиғими 250 тонналик музлаткич иш бошлади, деб ёзади ЎзА.
Жорий йилда Навоий вилоятида сиғими 1 минг 270 тоннага тенг 7 замонавий музлаткич барпо этиш режалаштирилган. Мазкур музлаткичларда сақланаётган сара маҳсулотларни нафақат ички истеъмолчиларга етказиб бериш, балки хорижга ҳам экспорт қилиш мўлжалланмоқда.
«Беш юз миллион сўм сармоя эвазига барпо этилган музлаткич 3 камерага эга бўлиб, биринчи камерада 100 тонна олма белгиланган ҳароратда сақланмоқда. Қолган камералар узум ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган», — дейди корхона директори Баҳриддин Рўзиев.
Жорий йилда Тошкентда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасида Навоий вилояти фермер ва деҳқонлари хорижлик истеъмолчиларга 35 минг тонна мева-сабзавот сотиш бўйича 29 миллион 300 минг долларлик шартнома имзолаган. Вилоятда жорий йилда 122,5 минг тонна мева-сабзавот етиштириш режалаштирилган.
Изоҳ (0)