Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо бугун — 15 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Европа Лигаси турнири олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди, деб ёзди «Чемпионат».
«Чемпионлик ҳақида гапиришга эрта. Лекин сен ‘Юнайтед’ каби катта клубда ишласанг, сен учун ҳар бир ўйин жуда муҳимдир», — деди Моуриньо «Фейноорд»га қарши сафар ўйини олдидан.
«Европа Лигаси ‘Юнайтед’ орзу қилган мусобақа эмас. Бу турнирни футболчилар орзуси демаган бўлардим. Шунга қарамай унда зафар қучмоқчимиз. Гапириш осон, амалда эса қийин бўлади», — деб фикрида давом этди португалиялик мутахассис.
Моуриньо рақибни ҳурмат қилишини, бироқ Голландияга ғалаба учун келганини, унда кучли футболчилар борлиги ва уларнинг ҳаммаси майдонга тушишни истаётгани ҳақидаги фикрлар билан матбуот анжуманига якун ясади.
Изоҳ (0)