Индонезияда чет эллик сайёҳларни олиб кетаётган қайиқда портлаш юз берганлиги оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна 13 киши турли даражадаги шикастланишлар олди. Бу ҳақда маҳаллий полицияга таяниб, Detik ахборот портали маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Маҳаллий полиция вакилининг маълум қилишича, Нидерландия ва Индонезия фуқаролари ҳалок бўлган. Жабрланганлар орасида Австралия, Жанубий Корея, Буюк Британия, Франция ва германиялик сайёҳлар бор.
Портлаш Бали оролидан Гили архипелагига йўл олган моторли қайиқда юз берган. Унинг бортида 35 киши, жумладан, қайиқ жамоасининг беш нафар аъзоси бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш қайиқ двигателининг ёниб кетиши оқибатида содир бўлган.
Маҳаллий полиция ҳодиса юзасидан суриштирувни бошлади.
Изоҳ (0)