Япония парламентининг ташқи сиёсат бўйича қўмитаси КХДР томонидан ўтказилган ядро синовларини қораловчи резолюцияни қабул қилди. Ҳужжат бир овоздан маъқулланди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Ҳужжат матнида таъкидланишича, ядро синови атом бомбаси ҳужумига учраган ягона давлат — Япония нуқтаи назарига кўра йўл қўйиб бўлмайдиган ҳаракатдир.
Қўмита йиғилишида Япония ташқи ишлар вазири Фумио Кисида ҳозирги пайтда Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Ван И билан телефон орқали музокараларга тайёргарлик кўрилаётганлигини маълум қилди.
Шунингдек, КХДР ўзининг провокациявий ҳаракатлари баҳосини ҳис этиши лозимлигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, 9 сентябрь куни КХДР ўз тарихидаги бешинчи ядро синовини ўтказди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)