14 сентябрдан автопилот бошқарувидаги илк таксилар Пенсильвания штатининг Питтсбург шаҳри кўчаларига чиқди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Лойиҳани Uber компанияси ишга туширди.
Илгарироқ Питтсбург аҳолиси ўз кўчаларида бундай таксиларни кўрганини билдирган ва ҳатто ижтимоий тармоқларга шундай таксилардан бирининг суратларини жойлаштирган эди. Шунга қарамай, хизмат расман энди ишга туширилди, олдин эса бир нечта тажрибавий чиқиш амалга оширилгани билдирилди.
Биринчи пайтларда шаҳарда тўртта автопилотли таксомотор ишлаб туради. Салонда икки киши — ҳайдовчи ва муҳандис ўтиради. Улар электроника мураккаб вазиятларни эплай олмай қолганида бошқарувни ўз зиммасига олади.
Изоҳ (0)