Озарбайжон пойтахти Боку мезбонлик қилган 42-Бутунжан Шахмат Олимпиадасининг якунига кўра Ўзбекистон қизлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 22-ўринни қўлга киритди.
Делегация ўн бир мамлакатга қарши дона суриб, шуларнинг 6 тасида зафар қучишга эришди. 2 та беллашув дуранг билан ўз якунига етди, 3 тасида эса ўзбекистонлик шахматчи қизлар имкониятни бой бериб қўйди.
Қизлар мусобақасида чемпионлик хитойлик спортчиларга насиб қилди. Олимпиаданинг иккинчи поғонаси Польшага, учинчи ўрин Украинага тегишли бўлди, деб ёзди «Оламспорт».
Жаҳоннинг ўн еттинчи чемпиони ҳисобланган Рустам Қосимжонов бошчилик қилган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Олимпиадани 39-ўринда якунлади.
11 мамлакат термасига қарши бўлиб ўтган ўйинлардан кейин 6 мамлакат мағлуб этилди. 1 та дуранг натижа ва 4 та мағлубият 39-ўрин учун етарли бўлди. Ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган Шахмат Олимпиадасида чемпионлик АҚШга насиб қилди.
Изоҳ (0)