Италиялик мутахассис Карло Анчелотти бошчилик қилаётган Германиянинг «Бавария» клуби Европа Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичини йирик — 5:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади.
«Ростов» устидан қозонилган ғалаба немис клуби учун Чемпионлар Лигаси доирасидаги кетма-кет ўн учинчи уй ғалабаси бўлди. Европанинг ҳеч бир клуби мазкур мусобақанинг уй учрашувларидан кетма-кет 13 тасини ўз фойдасига ҳал қилмаганди, деб ёзди «Championat.asia» «Бавария» расмий сайтига асосланиб.
Аввалги рекорд Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубига тегишли бўлиб, инглизлар кетма-кет 12 та уй учрашувини ўз фойдасига ҳал қилганди.
Мюнхен жамоаси матбуот хизмати «Бавария»нинг 5:0 ҳисобидаги ғалабаси Чемпионлар Лигаси стартидаги клуб учун энг йириги эканини ҳам қайд этган.
Изоҳ (0)