«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси «Селтик» клубига қарши Европа Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 1-тур учрашувида (7:0) хет-трик қайд этиб, ушбу мусобақадаги хет-триклари сонини 6 тага етказди, деб хабар бермоқда Goal.
Аргентиналик 29 ёшли футболчи мазкур кўрсаткич бўйича «Реал Мадрид» етакчиси Криштиану Роналдуни ортда қолдирди. Португалиялик 31 ёшли футболчи ЕЧЛда 5 та хет-трик муаллифи бўлган.
«Чемпионат» нашрининг маълум қилишича, «Селтик»га қарши ўйинда 2-дақиқа 46-сониясида ҳисобни очган Месси ЕЧЛ баҳсларидаги ўзининг энг тезкор голини киритди.
Маълумот учун, Криштиану Роналду ЕЧЛ турнирида 133 та ўйин ўтказган. Лионель Месси эса Европанинг энг нуфузли мусобақасида 107 марта майдонга тушган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)