Ўзбекистонда 2016 йилги ёз мавсумида барча турдаги оромгоҳларда 303 минг 650 нафар боланинг дам олиши таъминланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида яшовчи ўғил-қизлар, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, серфарзанд, алоҳида эҳтиёжли оилаларнинг болалари Ўзбекистондаги сўлим оромгоҳларга имтиёзли тарзда жалб этилди.
Барча болалар соғломлаштириш оромгоҳларида кутубхоналар, турли тўгараклар, спорт сексиялари фаолияти йўлга қўйилди, айниқса, ҳар бир мавсумда болалар учун чет тили тўгараклари ташкил этилишига алоҳида эътибор қаратилди. Болаларнинг қизиқишлари инобатга олиниб, ихтисослашган оромгоҳларга ҳам эътибор қаратилди.
Натижада «Интеллектуал ривожлантириш», «Ҳарбий спорт», «Меҳнат ва дам олдириш», «Экологик-биологик», «Ижтимоий мослашув», «Ўлкашунослик», «Техник ижодкорлик», «Бадиий ижодиёт» каби йўналишлардаги 240 дан зиёд ихтисослашган оромгоҳ мактаб ўқувчиларининг мароқли ҳордиқ чиқариши ва билимларини кенгайтиришида муҳим рол ўйнади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)