Абдулла Арипов Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари, Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақдаги фармон, Ҳукумат портали ахборотига кўра, Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан 13 сентябрь куни имзоланган.
Абдулла Арипов (1961 йилда туғилган) бунгача 10 йилдан ортиқ — 2002 йил май ойидан 2012 йилнинг августига қадар бош вазир ўринбосари сифатида фаолият олиб борган.
«Газета.uz»нинг қайд этишича, у ахборот тизимлари ва телекоммуникация масалалари (2009 йил октябрига қадар — таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва коммуникация масалалари) комплексига раҳбарлик қилган.
Шу билан бир вақтда, 2005—2009 йиллар давомида Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган.
Ҳукумат таркибидаги бошқа ўзгаришлар:
- Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Адҳам Икромов жисмоний тарбия ва спорт масалаларига ҳам масъул этиб тайинланди
- Рустам Азимовга таълим ва фан соҳаларига ҳам раҳбарлик қилиш юклатилди
Изоҳ (0)