XV ёзги паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган 4 нафар спортчи 9 сентябрь санасида мусобақаларга кирганди. Шулардан 3 нафари фестивални совриндор сифатида якунлади.
Аввалига ўқ отиш мусобақасида мамлакат шарафини ҳилаётган Сервер Ибрагимовга бронза медали насиб қилди. У 10 метрга пистолатдан ўқ узиш баҳсларида иштирок этганди.
73 килограмм вазн тоифасигача бўлган дзюдочилар ўртасидаги турнирда Феруз Саидов бронза медали қўлга киритди. Ярим финал чиптасига эга чиқиш учун ўзбекистонлик спортчи Жазоирдан ташриф буюрган Меҳди Мескинени мағлуб этди. Финал остонасида Саидов украиналик спортчига имкониятни бой берди. Бронза учун курашда эса кубалик Жералдо Родригесдан устун келди.
Яна бир ўзбекистонлик дзюдочи Турсунпошша Нурметова мамлакат делегациясига олтинчи бронзани тақдим этиб берди. 63 килограммгача бўлган қизлар ўртасидаги турнирда муваффақиятли иштирок этган Нурметованинг бу медали Ўзбекистон делегацияси учун ўн биринчиси бўлди.
Рио—2016 Паралимпиясининг илк кунида Ўзбекистон 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалига эга чиққанди.
Изоҳ (0)