Рио—2016 Паралимпиясининг иккинчи куни якунига кўра Ўзбекистон делегацияси 6-ўриндан жой олган.
Айни вақтда ўзбекистонлик спортчилар 3 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронзани қўлга киритиб улгурди. Австралия терма жамоаси ҳам Ўзбекистон каби натижа қайд этиб турибди.
Умумжамоа ҳисобида 20 та олтини бор бўлган Хитой етакчилик қилаётган бўлса, Буюк Британия 12 та, Украина 7 та олтин медаль билан кучли учликни якунлаган. Мос равишда 4 ва 5-ўринларда бораётган АҚШ ҳамда Бразилияда ҳам олтинлар сони Ўзбекистонники каби 3 тадан. Бироқ АҚШда кумуш медаль 8 та, Бразилияда эса 6 та.
Марказий Осиё мамлакатлари орасидан Ўзбекистонни инобатга олмаганда фақатгина Қозоғистон медалга эга чиққан бўлиб, делегация ҳисобида 1 дона олтин медаль бор.
Изоҳ (0)