АҚШ Пхеньян томонидан ўтказилган янги ядровий синовларга жавобан янги санкцияларни жорий этади. Бу ҳақда АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Саманта Пауэр журналистлар билан мулоқот чоғида айтиб ўтди, деб хабар беради «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, расмий Вашингтон БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолари ва Корея ярим оролини ядросизлантириш бўйича олти томонлама музокараларнинг бошқа иштирокчилари, шунингдек, жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда ишлаб, Кенгашнинг тегишли резолюциялари амалга ошиши йўлида ҳаракат қилади.
«Шимолий Кореяга унинг хавфли хатти-ҳаракатлари оқибатларга эгалигини кўрсатиш учун қўшимча қадамлар ташлаймиз, жумладан, янги санкциялар жорий этамиз», — деди Пауэр.
Илгарироқ КХДР вакиллари ўтказилган ядровий синовлар АҚШ босимига қарши чоралар эканини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)