Теннис бўйича US Open мусобақасининг ўсмирлар ўртасидаги беллашувларида ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Ҳумоюн Султонов нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
«Оламспорт» маълумотига кўра, ўзбекистонлик теннисчи 2-босқичда америкалик Уилсис Бланчни мағлуб этган. Биринчи сетда Султонов 7:5 ҳисобида зафар қучган бўлса, иккинчи сет мезбон теннисчининг устунлигида якунига етган — 7:6. Ҳал қилувчи сет 3:1 ҳисобида ўзбекистонлик ракетканинг фойдасига ҳал бўлиб турганида, US Open’нинг учинчи теннисчиси сифатида турнирга кирган америкалик спортчи геймни давом эттира олмаслигини билдирган.
Ҳумоюн Султонов 1-босқичда Йонас Эрикссонни 6:3, 6:4 ҳисобларида мағлуб этганди. Чорак финал йўлида унинг рақиби франциялик Корентин Моутет бўлади.
Изоҳ (0)