Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Evening Standard нашри томонидан тузилган пойтахтнинг энг нуфузли фуқаролари рўйхатида Лондон мэри Содиқ Хон бош вазир Тереза Мэй ва қироллик оиласи аъзоларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

«Ноширлар, танқидчилар ва экспертлардан иборат ҳакамлар ҳайъати муҳожир ҳайдовчи ўғли бўлган жаноб Хонни Лондоннинг бутундунё имкониятлар пойтахти сифатидаги ажойиб рамзи деб топди. Унинг май ойидаги сайловларда ёрқин ғалаба қозонганидан бери ҳаво сифатини яхшилаш, арзон турар-жой қуриш ва Brexit’дан имкон қадар фойда олишга қаратилган ҳаракатлари рўйхатда пешқадамлик қилишини таъминлади», — дея ўз қарорига изоҳ берган газета. 

Рўйхатнинг кучли ўнлигида хонанда Адель ва ташқи ишлар вазири Борис Жонсонни ҳам кўриш мумкин. Астронавт Тим Пик эса илк бор мазкур рейтингдан жой олди (12-ўрин). 

Изоҳ
Асосий янгиликлар