АҚШ президентлигига Республикачилардан номзод, миллиардер Дональд Трамп сайловолди пойгасида демократ Ҳиллари Клинтондан ўзиб кетди. Бу ҳақда CNN/ORC томонидан ўтказилган охирги сўров натижалари гувоҳлик бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Тадқиқот натижаларига кўра, Трампни сайловчиларнинг 45 фоизи, Клинтонни эса 43 фоизи қўллаб-қувватламоқда. Либертариан партияси етакчиси Гэри Жонсон 7 фоиз, Яшил партия номзоди Жилл Стайн эса 2 фоиз овоз тўплади.
CNN/ORC томонидан бир ой муқаддам ўтказилган сўровларга кўра Клинтон хоним Трампдан 8 фоизга олдинда эди.
Эслатиб ўтамиз, Ipsos сўровига кўра, Трамп Клинтондан 1 фоизга олдинда эди.
Изоҳ (0)