Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган 42-Бутунжаҳон Олимпиадасида Ўзбекистон қизлар терма жамоаси 35-ўриндан 12-поғонага кўтарилди, деб хабар берди «Оламспорт».
Бу йўлда ўзбекистонлик шахматчи қизлар Озарбайжоннинг учинчи жамоасига қарши дона суриб, 3:1 ҳисобида зафар қучди. Нафиса Мўминова ва Гулруҳбегим Тоҳиржонова рақибаларини мағлуб этди. Ирина Геворкян ҳамда Нодира Нодиржонова дуранг ўйнади.
7 сентябрь куни шахматчилар учун дам олиш куни сифатида эълон қилинган. Эртага — 8 сентябрь куни Ўзбекистон термаси Словенияга қарши дона суради.
Маълумот учун, Ўзбекистон каби 3 та ғалаба ва 2 та мағлубият қайд этган Исроил термаси қўшимча кўрсаткичларга кўра 17-ўриндан жой олган.
Изоҳ (0)