Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 6 сентябрь, сешанба куни Доҳада бўлиб ўтган ЖЧ—2018 саралаш учрашувида 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, «А» гуруҳи пешқадамига айланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоасига ғалаба келтирган ягона гол учрашув асосий вақти якунланишига тўрт дақиқа қолганида ҳимоячи Егор Кримец томонидан киритилди. Голга иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган ҳужумчи Александр Гейнрих ҳаммуаллифлик қилди.
Футболчилар ушбу голни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлади.
Изоҳ (0)