6 сентябрдан 7 сентябрга ўтар кечаси Санкт-Петербург шаҳридаги Манежний майдонидаги фаввора кўпикка тўлди. Унга шампунь ёки идиш-товоқ ювиш воситаси қуйиб юборилгани тахмин қилинмоқда, деб хабар беради TJournal.
Шаҳарнинг тегишли хизматлари журналистларга фавворани тозалаш учун уни вақтинчалик ўчириш талаб этилишини билдирди. Айланма тизимдаги сув чиқариб ташланади, шундан сўнг асбоб-ускуналар тозаланади, ишлар якунлангач, фаввора яна сувга тўлдирилади.
Шаҳар сувсозлик хизмати фуқароларга мурожаат қилиб, фаввораларга бу каби кўпикли суюқлик ва воситалар тўкмасликни илтимос қилади.
Бир неча соат ичида ижтимоий тармоқларда ушбу «кўпикли фаввора» акс этган ўнлаб фотосуратлар жойлаштирилди.
https://www.instagram.com/p/BKC3DkthkSH/
https://www.instagram.com/p/BKB8-h3B5A-/
Изоҳ (0)