«Союз ТМА-20М» космик кемасининг тушувчи аппарати 7 сентябрга ўтар кечаси Қозоғистонда қўнди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Кема Халқаро космик станция экипажи вакиллари — Жеффри Уильямс, Алексей Овчинин ва Олег Скрипочкани олиб тушди. «Союз ТМА-20М» фазога учган эски версиядаги охирги кема бўлди.
Экипаж тушувчи мосламадан муваффақият билан эвакуация қилинди. Фазогирларнинг аҳволи барқарор деб баҳоланмоқда.
Экипаж 172 сутка мобайнида парвоз қилди. Жеффри Уильямс ХКС бортида 534 кун, 2 соат ва 48 дақиқа бўлиб, бу борада америкалик астронавтлар ўртасида рекорд ўрнатди. Барча давлатлар фазогирлари орасида эса россиялик Геннадий Падалка рекордчи ҳисобланади — у станцияда жами 878 сутка бўлди.
Станцияга кейинги экспедиция етиб келгунига қадар у ерда россиялик Анатолий Иванишин, япониялик Такуя Ониси ва америкалик Кэтлин Рубинс ишлаб туради.
Изоҳ (0)