ОПЕК бош котиби Муҳаммад Баркиндо Теҳронда Эрон нефть вазири Бежан Зангона билан нефть бозоридаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Учрашув якунларига кўра Зангона расмий Теҳрон бир баррель нефть учун 50–60 доллар адолатли нарх бўлади, деб ҳисоблашини тасдиқлади.
«Эрон бозор барқарорлашишини хоҳлайди, демакки, бунга ёрдам берадиган ҳар қандай чора Эрон томонидан қўллаб-қувватланади», — таъкидлади у.
Изоҳ (0)