Туркия Сурия шимолида ИШИД гуруҳи марраларига тўққизта артиллерия зарбаси берди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Турк армияси «Фрот қалқони» операцияси доирасида Сурия шимолида ИШИД марраларига штурмчи тўпдан тўққизта артиллерия зарбаси берди. Бундан ташқари, ҳозирги пайтда ИШИД томонидан аввалроқ забт этилган еттита қишлоқ Туркия билан иттифоқчи «Сурия озодлик армияси» мухолифат гуруҳи тузилмалари томонидан озод этилди.
Туркия 24 августдан буён «Фрот қалқони» операцияси доирасида ИШИД марраларини ўққа тутмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)