Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси раҳбарияти клуб футболчиларига рақиб ўйинчилари билан футболка алмашишни тақиқлади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Хабарда қайд этилишича, форма ишлаб чиқариш учун сарфланадиган маблағни тежаш мақсадида шундай қарор қабул қилинган. «МЮ» футболчиларига ҳатто мухлисларга футболкаларни ҳадя қилиш тақиқланди.
«Манчестер Юнайтед» Adidas компанияси билан ҳомийлик шартномасига кўра йилига 75 миллион фунт олади. Жамоа Forbes талқини бўйича дунёнинг энг қиммат спорт жамоалари орасида 3,32 миллиард доллар билан бешинчи, футбол клублари орасида эса учинчи ўринда бормоқда.
Ёзги трансферлар ойнасида «МЮ» клуби футболчилар хариди учун рекорд сумма – 149 миллион фунт сарфлади. Манкунианлар ярим ҳимоячи Поль Погба учун «Ювентус»га 105 миллион евро тўлади ва бу франциялик футболчини дунёдаги энг қиммат ўйинчига айлантирди.
Изоҳ (0)