Афғонистон пойтахти Кобулдаги CARE халқаро гуманитар ташкилоти биносига уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 41 кишига етди. Бу ҳақда, мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб, «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
Илгарироқ қурбонлар сони 24 кишини ташкил қилгани билдирилган эди.
Ярадорлар сони 110 кишига етди.
Қурбонлар орасида иккинчи хавфсизлик округи полицияси раҳбари Саид Замониддин Ҳусайний ва армия корпуси командири Раззоқ Панжшерий бор.
Жавобгарликни «Толибон» ҳаракати ўз зиммасига олди.
Изоҳ (0)