2014 йилдан буён Хитой ҳукумати икки минг қочоқ коррупциячини қўлга олди. Бу ҳақда China Daily газетаси маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Қочоқ коррупциячилар ва ноқонуний даромадлар оқими одил судловга жиддий зарар етказади ва иқтисодий тараққиётни тўхтатиб қўяди», — дея таъкидлади Хитой Коммунистик партияси интизомни текшириш бўйича комиссиянинг халқаро ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Цай Вэй.
Коррупциячилардан 1,1 миллиард долларга тенг ноқонуний активлар мусодара этилганлиги таъкидланмоқда. Қўлга олинганлар орасида 342 нафар мансабдор бор.
Изоҳ (0)