Россия президенти Владимир Путин Bloomberg агентлигига берган интервьюсида 2018 йилги президентлик сайловларида қатнашиши борасида ягона қарор йўқлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Мен сайловда қатнашишим ҳам, қатнашмаслигим ҳам мумкин. Агар қатнашмасам, бошқа давлат раҳбари, Россиянинг бошқа президенти сайланади, шунда фуқаролар кимга овоз беришни ўзлари ҳал қилади», — деди Путин.
Бундан ташқари, у айни пайтда 2018 йилдан кейин иқтисодиётни ривожлантириш стратегияси устида иш олиб борилаётганини маълум қилди.
«Шу боис бу ҳақда гапиришга мутлақо эрта. Биласизми, замонавий, тез ўзгараётган дунёда бу ҳақда гапириш шунчаки зарарлидир. Ишлаш керак, олдимизга қўйганимиз режа ва вазифалар амалга оширилишига эришиш керак, одамларнинг турмуш даражаси ошишига, иқтисодиётнинг ва ижтимоий соҳанинг ривожланишига, мамлакат мудофаа салоҳиятини ўстиришга эришиш керак. Бу вазифаларнинг ҳал бўлиши асносида 2018 йилги президентлик сайловлари кампаниясини қандай ташкиллаштиришни ва унда ким иштирок этишини ўйлаб кўрамиз. Ҳозирча ўзим учун ҳеч нарсани ҳал қилмадим», — тушунтирди РФ раҳбари.
Изоҳ (0)