Канаданинг Кемпбелтон шаҳри яқинида Bell 206 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида икки киши қурбон бўлди, яна бир киши шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда CBC News маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Вертолёт электр узатиш симига урилган, шундан сўнг ерга урилиб, дарёга қулаб тушган. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, воқеа жойида портлаш юз берган.
Телеканалнинг таъкидлашича, вертолёт ҳалокатга учрагандан кейин электр узатувчи икки тармоққа шикаст етган.
Изоҳ (0)