Британия пойтахтидаги Темза дарёсида 1666 йилги ёнғин хотирасига 120 метрли эски Лондоннинг макети ёқиб юборилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
ХVII асрдаги Лондон акс эттирилган ҳайкалтарошлик композициясига пойтахтда 350 йил илгари юз берган Буюк ёнғин хотирасига ўт қўйилди. Лойиҳа муаллифи америкалик Дэвид Бест бўлиб, ғояни амалга ошириш учун маҳаллий аҳолидан кўнгиллилар кўмак берди. Улкан ёнғинни томоша қилиш учун юзлаб томошабин тўпланди.
Лондонда Буюк ёнғин 1666 йилнинг 2 сентябрида бошланган эди. Олов тўрт кун давомида авжига чиққан. Уйларнинг катта қисми йўқ бўлиб, 100 мингга яқин аҳоли бошпанасиз қолган. Шаҳар эса деярли қайтадан қурилган.
Изоҳ (0)