Рим папаси Франциск Калькутталик Тереза онани авлиё деб эълон қилди. Унинг авлиёлигини расмийлаштиришга бағишланган тантанали маросим 4 сентябрь куни Ватиканда авлиё Пётр майдонида бўлиб ўтмоқда, деб хабар беради «ТАСС».
Келиб чиқиши албан бўлган Тереза она 1910 йилда Скопьеда таваллуд топган, лекин Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида кўпроқ фаолият юритган. У ерда Тереза она хайрия миссиясига асос солиб, умрининг охирига қадар (1997) ўша ерда истиқомат қилган.
1979 йилда Тереза она тинчлик бўйича Нобель мукофотига сазовор бўлган.
Изоҳ (0)