Хитойга етиб келган Россия президенти Владимир Путин ХХР раисига совға тариқасида Россия музқаймоғини келтирди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
«Сизга уни олиб келишга ваъда бергандим. Сизга совға сифатида бир қути музқаймоқ олиб келдим», — деди Путин.
«Совға учун, мазали музқаймоқ учун катта раҳмат. Ҳар сафар Россияга ташриф буюрганимда Россия музқаймоғини харид қилишларини сўрайман. Кейин биз уни уйда еймиз. Сизларда қаймоқ яхшироқ, шунинг учун музқаймоқларингиз ҳам ўзига хос ширин. Менга жуда ёқади. Илтифот учун раҳмат», — дея миннатдорлик билдирди Си Цзиньпин Россия раҳбарига.
Эслатиб ўтамиз, Узоқ Шарқда россиялик ва чет эллик инвесторлар билан учрашган Россия президенти Владимир Путин Хитойда Россия музқаймоғи севиб истеъмол қилиниши, бироқ унинг ХХРга экспорти гўёки чекланганлигини билиб ҳайратланганлигини маълум қилган ва Хитой раҳбарига махсус совға тариқасида музқаймоқ олиб келишга ваъда берган эди.
Изоҳ (0)