G20 саммитида иштирок этиш мақсадида Хитойнинг Ханчжоу шаҳрига ташриф буюрган АҚШ делегацияси уларнинг самолётига тақдим этилган трапдан ўз ихтиёри билан воз кечди. Бу ҳақда, South China Morning Post газетасига асосланиб, «РБК» хабар бермоқда.
ХХР ташқи ишлар вазирлигидаги манбанинг нашрга билдиришича, АҚШ делегацияси вакиллари ҳайдовчи инглиз тилини тушунмаслиги ва АҚШнинг хавфсизлик қоидаларини билмаслигидан норозилик билдирган.
«Шу тариқа, Хитой таржимон беришни таклиф қилди, у ҳайдовчига ёрдам бериши мумкин эди, аммо АҚШ бу таклифни рад этиб, уларга трап керак эмаслигини маълум қилди», — тушунтирди номи келтирилмаётган амалдор.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва ХХР ўртасидаги тушунмовчиликлар аэропортдаёқ бошланди.
Изоҳ (0)