Иқтисодий тараққиёт оқибатида ижтимоий ва молиявий нотенглик вужудга келмаслиги лозим. Бу ҳақда Италия бош вазири Маттео Ренци G20 саммитидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз иқтисодий ривожланиш жараёнида тенглик ва адолатга кўпроқ эътибор беришимиз лозим. Тараққиёт барча учун кафолатланиши лозим», — деди у саммитнинг очилиш маросимида.
Шу билан бирга, у ислоҳотлар самарасини кўриш учун йиллаб кутишга тўғри келишини таъкидлади.
Изоҳ (0)