Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатидаги оммавий тўқнашувларда 250 киши жароҳатланди. Бу ҳақда, Tribune нашрига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Штатда икки ойдан буён тартибсизликлар давом этмоқда. Энг жиддий тўқнашувлар Анантнаг ва Шопиан округларида рўй берди. У ерда ёшлар оломони полиция идоралари ва маҳаллий ҳокимия биноларини тошбўрон қила бошлади. Бунга жавобан полиция ўт очиб, намойишчиларга жиддий зарар етказди.
Юздан ортиқ одам оғир ярадорликлар билан шифохоналарга етказилди.
Изоҳ (0)