Боливиянинг марказий қисмида йўловчи автобуси жарликка қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида камида 11 киши қурбон бўлди, 39 киши жабрланди. Бу ҳақда полиция майори Сабино Гусиана маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
15 метр чуқурликдаги жарга қулаб кетган автобус Санта-Крус шаҳридан пойтахт Сукрега йўл олган эди. Дастлабки маълумотларга қараганда, ҳайдовчи бурилишда бошқарувни уддалай олмаган.
Жабрланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Полиция ҳодиса юзасидан суриштирув ўтказмоқда.
Йўлларнинг ёмон аҳволи ва йўл қоидаларига риоя этмаслик туфайли Боливияда ҳар йили йўл-транспорт ҳодисаларида ўртача мингга яқин киши ҳалок бўлади, 40 минг кишига шикаст етади.
Изоҳ (0)