Еврокомиссия Vimpelcom ва Hutchison’нинг Италиядаги активлари бирлаштирилиши борасидаги келишувини маъқуллади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Шериклар регулятордан розилик олиш учун Франциянинг Iliad оператори билан шартнома имзолади. Эндиликда Франция компанияси Wind Telecomunicazioni (Vimpelcom) частота ва уяли минораларидан бир қисмини, Italia (Hutchison’нинг шуъба корхонаси) частоталаридан учтасини сотиб олади.
Келишувнинг якуний параметрлари 2015 йилнинг августида эълон қилинган эди, аммо ўша йилнинг март ойида Еврокомиссия жараённи тафтиш қила бошлади. Регулятор икки йирик компания активларининг бирлашиши Италияда мобил хизматлар нархининг ошишига ҳамда танлов имкониятларининг чекланишига олиб келишидан ҳадиксираган эди.
Изоҳ (0)